Ўзбекистонда пора олган врач қўлга олинди

Дата: 17:07, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Наманган вилояти Наманган тумани Марказий поликлиникасининг болалар шифокори ногирон қизнинг онасидан пора олаётган врач қўлга олинди, деб хабар қилади 1news.uz нашри.

“Диёнат” газетаси маълумотларига кўра, ногиронлик гуруҳи олиш учун болаларга врач тавсияси зарур бўлган. Бунинг учун шифокор ақлий ва жисмоний нуқсони ташхиси қўйилган боланинг онасидан $200 талаб қилган.

Қизни онаси милицияга мурожаат қилиб, врач жиноятни амалга ошириш жараёнида қўлга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: