Ўзбекистонда порахўр солиқчилар ушланди

Дата: 14:06, 14-04-2014.

Тошкент. 14 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Андижон вилояти Булоқбоши тумани давлат солиқ инспекциясининг икки ходимини ушлашди, дея хабар беради 12uz.com ахборот портали.
“Солиқ хизмати инспекторлари, улардан бири бош инспектор, маҳаллий тадбиркордан $500 пора олаётган пайтда қўлга олинди”, - деб қайд этди мамлакат ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манба.
Унинг таъкидлашига кўра, қўлга олинганлар пора билан боғлиқ бошқа фактлар бўйича ҳам гумон қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: