Ўзбекистонда пойабзал ва тери-чарм буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми 17% ўсди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан қиймати 104,4 млрд сўмлик (+17,1%) маҳсулот ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Уюшмадан хабар беришларича, унинг корхоналари томонидан 103,6 млн дм тери товарлари (+1,5%) ва 1,07 млн жуфт пойабзал (+5%), шунингдек, 391,1 млн сўмлик (+5%) тери-галантерея буюмлари чиқарилди.
Ўтган муддат давомида тармоқ корхоналари 300 моделдаги пойабзал ва 70 турдаги тери-галантерея буюмларини ишлаб чиқаришни бошладилар.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида тармоқ корхоналари 750 млн сўмлик маҳсулотлар чиқардилар.
Январ-мартда экспорт ҳажми $22,4 млнни ташкил қилди. Маҳсулотлар Италия, Корея, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Уюшма корхоналари ўзлаштирган инвестициялар ҳажми $5,2 млнни ташкил этди.