Ўзбекистонда “Пойафзал, Тери, Кийим ва аксессуарлар” кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 15-17 май кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Expocontact МЧЖ билан ҳамкорликда пойтахтда “Пойафзал, Тери, Кийим ва аксессуарлар” кўргазмасини ўтказади, дея хабар беради UzDaily.uz сайти.
Кўргазмани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқарувчиларга тери, текстиль, мўйна ва қоракўлдан ишлаб чиқариладиган пойафзал, кийим-кечак ва аксессуарларнинг бутун ассортиментини моданинг охирги тенденциялари ва бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда намойиш этишга имкон бериш, шунингдек, уларга зарур ускуна, технологиялар ва фурнитараларни топишда кўмак беришдан иборат.
Шунингдек, 16 май куни кўргазма доирасида “Хунармандчилик, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш ва ташкил қилиш”, “Бизнес режани қандай тузиш керак?” деган мавзуларда тренинглар ўтказиш ҳам режалаштирилган, деб ёзади интернет-нашр.