Ўзбекистонда пойтахт метроси учун Россиянинг янги состави ҳақида сўз юритилди

Дата: 13:46, 09-07-2019.

Тошкент. 9 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пойтахт метроси учун Россиянинг янги состави ҳақида сўз юритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2019 йил апрель ойида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Метровагонмаш" АЖнинг Россия заводи ўртасида Тошкент шаҳридаги ер усти метро линияси учун ҳаракат таркибининг вагонларини сотиб олиш бўйича шартнома тузилди.

"Айни пайтда "Метровагонмаш" АЖ заводида юқорида кўрсатилган поездларнинг дастлабки учтасини ишлаб чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Кузов ишлари ниҳоясига етказилди, тортиш электр жиҳозлари, пневматик ускуналар, видеокузатув тизимлари ва бошқа бутловчи қисмларни жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Яқин келажакда янги замонавий вагонларни пилотли етказиб бериш кутилмоқда", - дейилади "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, тавсия этилаётган метро вагонлари электр энергиясининг 35 фоизини тежаш имконини берадиган янги техник ечимларга эга, асенкрон учинчи авлод тортишидан фойдаланиш эса операцион харажатларини 40% га камайтиради.

Янги вагонларнинг бир қатор техник тавсифлари ва афзалликларига вагонлар орасида "гармошка" туридаги герметик ўтиш жойлари йўловчилар учун бутун таркибнинг ўтишни таъминлайди ва шу билан унинг имкониятларини оширади, йўловчи салони ҳар томондан тўртта автоматик икки томонлама суриладиган эшиклар билан жиҳозланган. Эшиклар 12% га катталаштирилган ва йўловчиларнинг тасодифий сиқилиб қолишини тўхтатади.

Шунингдек, вагонлар ўртасида стандарт автозанжирлар ўрнига силлиқликни оширадиган ва вагонларнинг бир-бирига урилишини олдини оладиган, салондаги ҳароратни ушлаб турадиган кондиционер, иситиш ва вентиляция системаларини қўллаб-қувватлайдиган мукаммал улаш қурилмалари ўрнатилган. Шу билан бирга, ички шифтдаги махсус ҳимоя қутиларида жойлашган ултрабинафша лампалар ёрдамида ҳавони дезинфекция қилиш тизими ҳам ишлатилган.

Бундан ташқари, ҳар бир вагон йўловчиларни хабардор қилиш учун телеканалларни эфирга узатиш имконияти мавжуд бўлган тизими, вагонлар видео кузатув тизими билан жиҳозланган, ҳар бир вагонда шифт камералари, шунингдек, фавқулодда алоқа блоклари устида камералар ўрнатилган, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автоматик тизими, шунингдек, машинист кабинасида ҳаракат таркиби вагонлари йўллари ва эшикларини кузатувчи мониторинг тизими ҳам мавжуд.

Ҳаракат таркибининг вагонларини сотиб олиш бўйича лойиҳани молиялаштириш манбаи "Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки" давлат корпорациясининг (Россия) 22,14 млн евро миқдоридаги кредити, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 5,5 млн евро миқдоридаги кредити ва давлат бюджети маблағлари 0,11 млн евродан иборат.

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: