Ўзбекистонда пойтахтдаги темир йўл божхона омборида ёнғин келиб чиқди

Дата: 14:56, 09-10-2014.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – 7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистон пойтахтидаги темир йўл божхона юк омборида кучли ёнғин келиб чиқди, дея хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ҳокимияти хабарига асосланган ҳолда.

“Бошланғич маълумотларга кўра, пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган омбордаги ёнғиннинг келиб чиқишига тез ёнувчи моддалардан ўт чиқиши сабаб бўлган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ўт ўчириувчилар томонидан тезда бартараф қилинди. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди”, – деб таъкидлашди ҳокимият матбуот хизматида.

Қайд этиб ўтамизки, олдинроқ ижтимоий тармоқларда ёнғин натижасида бир кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Ушбу маълумот пойтахт ҳокимияти томонидан тасдиқланмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: