Ўзбекистонда Прагага рейслар жадвали янгиланди

Дата: 16:52, 13-03-2014.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – “Чех авиалиниялари” Тошкентга учувчи рейслар жадвлини янгилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Авиакомпания ваколатхонаси раҳбарининг берган маълумотларига кўра, Прагадан учадиган рейслар 3 апрелдан бошлаб пайшанба кунлари соат 23.50да амалга оширилади. Ёзги мавсумнинг сўнгги рейси эса 23 октябрь куни бўлади.
Тошкентга ушбу рейслар жума куни эрталаб соат 08.30да қўнади, учиш 5 соат 40 минут давом этади.
Тошкентдан авиакомпания самолётлари эрталаб соат 10да учади ва Прагага 13:15да қўнади. Учиш вақти 6 соат 15 минутни ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: