Ўзбекистонда президент қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил қилинди

Дата: 16:28, 20-04-2017.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда президент қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таъкидланишича, қарор тармоқни бошқаришни такомиллаштириш ва мамлакат аҳолисига сифатли уй-жой коммунал хизматлари кўрсатишни тубдан яхшилаш йўналтирилган.

Бундан ташқари, муассаса уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини белгилаш талабларига, кўп хонадонли уйлардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолатда сақлаш билан шуғулланади.

Вазирлик қошида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, давлат унитар корхонаси, кўп хонадонли уйлар ва иссиқлик етказиб бериш объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилади.

Хужжатга мувофиқ, янги вазирлик ва унинг қошидаги инспекцияинг вазифа фаолият йўналишлари белгилаб берилган. Шунингдек, Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларини, биринчи навбатда, кўп хонадонли арзон уй-жой фонди, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, капитал ҳамда жорий таъмирлашга йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: