Ўзбекистонда президент сайловлари учун 14 сайлов округлари ташкил этилди

Дата: 11:11, 16-09-2016.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди, унда президент сайловлари учун 14 сайлов округлари ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мажлисда шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Асосий тадбирлар дастури асосида пухта ҳозирлик кўрилаётгани таъкидланди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи  сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди”, – деб таъкидланади МСК хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: