Ўзбекистонда президент топшириқларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда президент топшириқларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Чоралар президент Ш. Мирзиёевнинг 5 октябрда имзоланган “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон президентининг қарорлари ва топшириқларини тўлиқ ва ўз вақтида бажармаган, шунингдек, Ijro.gov.uz тизими орқали ижро ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўғри ва кечиктириб тақдим этган, буйруқбозликка ва масалаларни ҳал этишда муддат бузилишига йўл қўйган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш топширилди.
Қарорда қайд этилишича, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг тақдимномалари ва талаблари бажарилмаган тақдирда тегишли материаллар жавобгарлик чораларини кўриш учун Президент Администрацияси ва Бош прокуратурага тақдим этилиши қайд этилади.
Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси томонидан Ijro.gov.uz тизими орқали президентнинг 2800дан ортиқ қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан тест режимида тизимли назорат олиб борилмоқда.
Сурат манбаи: из https://ru.sputniknews-uz.com