Ўзбекистонда президентлик сайловларини ёритиш учун 1210 хорижий ва маҳаллий журналистлар рўйхатдан ўтказилди

Дата: 17:13, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда президентлик сайловларини ёритиш учун 1210 хорижий ва маҳаллий журналистлар рўйхатдан ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур сайлов жараёнини ёритиш учун Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан 1210 хорижий ва маҳаллий журналистлар рўйхатдан ўтказилди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида.

Бундан ташқари, Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссиялари матбуот марказлари томонидан 92 матбуот анжумани ва брифинглар ўтказилди.

“Сайлов кампанияси эълон қилинганидан бери маҳаллий ва хорижий ОАВ 11 минг сюжет ва репортажлар, босма нашрларда 4,6 минг ортиқ мақола, 4,6 минг ахборот сюжети, теле- ва радиокўрсатувлар эфирга берилди, интернет-нашрларда 2,2 минг зиёд хабар ва таҳлилий мақолалар эълон қилинди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: