Ўзбекистонда президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари рўйхатга олинди

Дата: 17:57, 16-02-2015.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) мамлакат президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МСКдан хабар беришларича, ушбу қарор номзодлар томонидан тақдим этилган хужжатлар кўриб чиқилганидан кейин қабул қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ президентликка номзод 15 нафарга қадар ишончли вакилларга эга бўлишга ҳақлидир. Ишончли вакиллар номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам берадилар, уни сайлаш учун тарғибот олиб борадилар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатини ҳимоя қиладилар.

Эслатиб ўтамизки, ўтган шанба куни МСК барча тўрт сиёсий партияларнинг президентликка номзодларини рўйхатга олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: