Ўзбекистонда профессионал педагогика бўйича электрон дарслик ишлаб чиқилди

Дата: 11:04, 22-01-2016.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ходимлари "Касбий педагогика фани"дан электрон дарслик ишлаб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, мазкур дарслик "Касбий педагогика" фанидан машғулотларни ташкил этиш ва бошқариш учун мўлжалланган.

Дастурда ўқув дастури, маъруза матнлари, семинар машғулотлари, лаборатория машғулоти, мустақил иш топшириқлари, тест саволлари, видеолавҳалар, тақдимот материаллари, таянч иборалар, фойдаланилган адабиётлар каби меню бандлари мавжуд.

Электрон дарслик фойдаланувчи фанни мустақил ўзлаштириши учун қулай бўлиб, барча маълумотлар тизимли равишда берилган, тест ва топшириклар орқали билим даражасини аниқлаш имконини беради.

Дастурдан олий таълим тизимидаги барча касб таълими йўналиши талабалари учун "Касбий педагогика" фанидан машғулотларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: