Ўзбекистонда профилли ўқув муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди

Дата: 15:39, 12-05-2017.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълим соҳасида ваколатли органга айланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.  

Хужжатга мувофиқ, вазирлик қатор янги вазифаларни ҳам бажаради.

Улар орасида - тиббий таълим муассасалари, шунингдек олий таълим муассасаларидан кейинги таълим тизими, мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг услубий бошқаруви орқали тиббий кадрларни тайёрлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш кабилар бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига олий ва ўрта махсус профессионал тиббий таълим, малака ошириш учун давлат таълим стандартлари ва талабларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш, соғлиқни сақлаш мутахассисларини қайта тайёрлаш, шунингдек олий тоифали илмий-педагогик тиббий кадрларни тайёрлаш вазифаси юкланди. 

Ўқув юртларининг ўзида  - ўқиш даврида профиль ва ихтисослашган предметлар, клиник таълим тажрибаси бўйича ўқув машғулотларини кенгайтириш ҳисобига тиббий таълим муассасаларида таҳсил олувчи ўқувчи ва талабаларнинг назарий ҳамда амалий тайёргарлигини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш, - тиббиётни ривожлантиришнинг замонавий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқотларини ўтказиш учун профессор-педагоглар таркиби, бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда клиник ординаторларни кенг жалб қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, қарор тор мутахассисликлар бўйича олий тоифали тиббий кадрларни тайёрлашни кенг йўлга қўйиш тизими: магистратура таълими давомийлигини 2-3 йиллик, клиник ординатура мутахассисликлари бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими муддатини 2 йиллик қилишни кўзда тутади.

Бакалавр босқичида таълимнинг клиникагача ва клиник блоклар бўйича ўқув соатлари улушини 85%га ошириш, шу жумладан клиник таълим тажрибаси учун гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий блоклар бўйича ўқув соатларини таълим даврининг умумий ҳажмидан 7%гача қисқартириш назарда тутилмоқда.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус профессионал тиббий таълимнинг йўналишлари қилиб "ҳамширалик иши", "стоматология иши", "тиббий профилактика", "лабаратория диагностикаси" ва "фармация" йўналишлари белгилаб берилди.

Юқоридаги янги ўзгартишлар 2017/2018 йилги ўқув йилидан бошлаб амал қила бошлайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: