Ўзбекистонда прокуратура иши устидан назорат бўйича парламент комиссияси яратилди
Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда прокуратура иши устидан назорат бўйича парламент комиссияси яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Сенат матбуот хизматидан хабар беришларча, парламент юқори палатасининг бешинчи ялпи йиғилиши доирасида сенаторлар комиссия таркибини тасдиқладидар.
“Комиссиянинг зиммасига қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш, прокуратура органлари фаолияти, уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар самарали бажарилаётганлиги устидан мунтазам парламент назоратини амалга ошириш вазифалари қўйилди”, - деб таъкидлашди матбуот хизматида.
Шунингдек, комиссия вазифаларига прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳар томонлама ўрганиш ва умумлаштириш, прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва уларнинг ишлаш усулларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш киради.
Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Конституциясида “прокуратура органларининг Олий Мажлис Сенати олдида ҳисобдорлиги”ни таъминлаш белгилангани таъкидланди.
Комиссия Бош прокуратура ва унинг маҳаллий органлари фаолияти устидан парламент назоратининг таъсирли механизми сифатида яратилди.
Эслатиб ўтамизки, президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида парламент назоратини ва прокуратура органлари фаолиятининг қонунийлигини кучайтириш заруратига алоҳида урғу берилган эди.
2016 йилнинг 19 февралида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинган эди.
Қарорда Комиссия аъзолари сенаторлар орасидан уларнинг ваколатлари муддатига республиканинг барча минтақаларидан вакил бўлган ўн беш кишилик таркибда Сенат томонидан сайланиши белгиланган.