Ўзбекистонда Прокуратура ходимлари кунини таъсис этиш режалаштирилмоқда

Дата: 00:15, 08-12-2016.

Тошкент. 8 декабр. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистонда Прокуратура ходимлари кунини таъсис этиш режалаштирилмоқда. Бунга доир тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси томонидан кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамини белгилаш прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, улар томонидан хизмат вазифаларининг виждонан бажарилишини рағбатлантиришга хизмат қилади”, - деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

“Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: