Ўзбекистонда прописка бланкларини бир зумда олиш мумкин
Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон фуқароларини рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар намуналарини олиш имкони пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Электрон ҳукуматни ривожлантириш” марказидан хабар қилишларича, янги интерактив хизмат Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий этилган.
Марказ хизмат орқали фақат хужжатлар намуналарини олиш мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Хизмат жисмоний шахсларга тақдим этилади.
Шунингдек, марказ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида мавжуд бўлмаган хизматларга буюртмаларни исталган фойдаланувчи қолдириши мумкинлигини ҳам эслатади.


