Ўзбекистонда пропискага аризалар онлайн тарзда қабул қилина бошланди
Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқарони доимий пропискага қўйишга расмийлаштиришга аризаларни онлайн тарзда бериш мумкин. Бу ҳақида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази хабар қилди.
Янги интерактив хизмат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган.
Хабар қилинишича, хизмат фуқарони доимий пропискага қўйишга расмийлаштиришга аризаларни онлайн тарзда беришга имкон беради. Прописка қилиш муддати республика ҳудудида шу куннинг ўзида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 3 кун ичида амалга оширилади.
Хизмат пулли бўлиб, фақат жисмоний шахсларга кўрсатилади.
Эслатиб ўтамизки, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 600 атрофида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг жойлардаги таркибий ва ҳудудий бўлинмалари уланган.