Ўзбекистонда провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифлари еттинчи марта пасайтирилди

Дата: 16:25, 05-06-2015.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 январидан 2 июнга қадар ўтган вақт давомида Ўзбекистонда провайдерлар учун интернет-хизматлар (ташқи канал) тарифлари еттинчи марта пасайтирилди. Бу ҳақида куни-кеча “Ўзбектелеком” акционерлик компанияси маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).

“Бу тарифларнинг йил бошидан бери еттинчи марта пасайтирилиши. Хусусан, 1 январда тарифлар 1 Мбит/секундига $259,29гача, 7 январдан $257,42гача, 8 январдан $253,74гача, 22 январдан $251,94гача, 27 февралдан $240,2гача, 17 мартдан $233,27гача ва 2 июндан $219,01гача қадар пасайтирилди”, - деб таъкидлади оператор матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда тарифлар 6 марта пасайтирилган эди. Агар у январда 1 Мбит/секундига $306ни ташкил қилган бўлса, декабрда улар $265гача пасайди.

“Ўзбектелеком” АК – Ўзбекистон ҳудудидаги энг йирик телекоммуникация оператори бўлиб, компания тармоғи бутун мамлакат ҳудудини қамраб олган. У аҳолига Uzteleсom, Uzmobile, Uzonline ва Teleсom TV савдо белгилари остида хизмат кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: