Ўзбекистонда провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифлари пасайди

Дата: 11:03, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – “Ўзбектелеком” Акционерлик компанияси мамлакат интернет-провайдерлари учун интернет хизматлар тарифларининг пасайтирилганлиги тўғрисида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда тарифлар иккинчи марта пасайтирилди. 11 июнда тарифлар 1 Мбит/с-га $306гача туширилган бўлса, 11 июлдан бошлаб 1 Мбит/с-га $303гача озайтирилди”, - деб хабар берди “Ўзбектелеком” АК матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда тарифлар беш маротаба пасайтирилган эди. Агар январда 1 Мбит/с-нинг баҳоси $409 турган бўлса, 2013 йилнинг декабрида худди шу миқдордаги интернетнинг баҳоси $322гача тушди.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатнинг халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги 11,8 Гбит/с-га тенг. Айни пайтда Ўзбекистонда кенг полосали интернетдан фойдаланувчилар сони эса 613 мингтани ташкил қилади.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбектелеком” АК - Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик телекоммуникация оператори. Компания симли телефония, аҳоли ва провайдерлар учун кенгполосали ва симсиз интернетдан фойдаланиш хизматлари кўрсатади. Бундан ташқари, компания UZMOBILE савдо белгиси остида CDMA-450 стандартида уяли алоқа хизматлари ҳам кўрсатиш билан ҳам шуғулланади. Компания таркибида 22 филиал мавжуд. 2010 йилда компанияда 14 минг ходим ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: