Ўзбекистонда пудратчилар автойўл тармоғида ишлашлари учун МЧЖ ташкил қилиш зарур бўлади

Дата: 22:14, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пудратчилар умум фойдаланишдаги автойўллар ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун масъулияти чекланган жамият шаклида (МЧЖ) қурилиш ташкилотлари ташкил қилишлари зарур бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

25 февралда ушбу масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 52-сонли қарори қабул қилинди. Хужжат билан “Трансйўлқурилиш компанияси”ДУКнинг ижроя аппарати таркиби ва низоми тасдиқланган.

Компания умум фойдаланишдаги автойўлларни ривожлантириш дастурларини ҳисобга олган ҳолда тузилаётган шартномаларни бажарувчи қурилиш пудрат ташкилотларининг таъсисчиси бўлади.

2015 йилнинг 9 ойида Ўзбек милий автомагистрали таркибига кирувчи автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича 1 трлн сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди. Жумладан, Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобдан 605 млрд сўм, мамлакат ҳукумати кафолати эвазига олинган хорижий маблағлар ҳисобидан $166 млн ўзлаштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: