Ўзбекистонда пул маблағларини ноқонуний нақдлаштириш бўйича йирик схема фош этилди

Дата: 16:16, 28-09-2017.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Миллий ҳавфсизлик хизмати (МХХ) тезкор ходимлари хусусий компаниялардан бири мансабдор шахсларининг банк ходимлари билан келишган ҳолда катта миқдорда пулларни нақд қилишга имкон берувчи катта фирибгарлик схемасини аниқладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Банк тизимидаги операциялар мониторинги пайтида, 2017 йил май ойида рўйхатдан ўтган Luminous Trade компанияси томонидан шубҳали транзакциялар аниқланди. Ширкат улгуржи ихтисослашмаган савдо билан шуғулланиб, 525 млн сўмлик устав фондига эга бўлган. Кейинчалик ўрганиш давомида директори Баҳром Маликов бўлган компания ҳеч қандай ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширмаётганлиги, асосан, хўжалик субъектларининг пулларини ноқонуний равишда нақдлаштириш билан шуғулланганлиги аниқланди”, - дея қайд этилади куч тизими хабарида.

Маликов алоҳида тижорат тузилмалари билан тил бириктириб, катта миқдордаги пул маблағларини ноқонуний нақдга айлантириш механизмини ташкил этди. Қисқа вақт ичида улар 18,5 млрддан зиёд маблағни нақдга айлантиришга улгуришган. Пул маблағлари юқори ликвидли товарлар – шакар, ичимликлар, қурилиш материаллари ва бошқаларни сотиб олиш учун кўчирилган бўлиб, кейинчалик улар инкассациясиз нақд пулга сотилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ушбу факт юзасидан Luminous Trade компанияси лавозимдаги шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки сарф қилиб юбориш йўли билан ўғирлик) бўйича иш қўзғади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: