Ўзбекистонда пулли хожатхоналар тармоғи қурилади

Дата: 10:39, 12-03-2015.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати намунали лойиҳалар бўйича санитар-гигиеник узеллар (хожатхоналар) қуриш ва реконструкция қилишга доир манзилли рўйхатларни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 125 автогаз тўлдириш компрессор станциялари, шунингдек, 27 маданий меърос ва маданий-кўнгилочар муассасалар ҳудудларида замонавий санитар-гигиеник узеллар барпо этилади. Ҳукумат “Ўзбектуризм” МК ва Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасига апрел охирига қадар шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига мувофиқ замонавий санитар-гигиеник иншоотларнинг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Хожатхоналар биринчи навбатда барпо этиладиган архитектура иншоотлари орасида Самарқанддаги “Афросиёб” музейи, Бухородаги “Арк” амирлар саройи, “Сомонийлар” парки, “Чор Бакр” ансамбли, Қўқондаги “Норбутабий” медрасаси, Тошкентдаги “Абулқосим” мадрасаси, “Султан Саодат” мажмуи, Термиздаги “Алпомиш” ўлкашунослик музейи ва парки бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: