Ўзбекистонда пулли рақамли ТВ провайдерларига МТРК 12 миллий каналларини ўчириш таъқиқланди

Дата: 14:30, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пулли рақамли ТВ провайдерларига Миллий телерадиокомпаниянинг (МТРК) 12 миллий каналларини ўчириш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат рақобат қўмитаси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Амалдаги хужжатларга мувофиқ, улар барча рақамли телевидение фойдаланувчилар учун очиқ ҳолда бўлишлари зарур.

“Хусусан, “Узбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент”, “Срорт”, “Оилавий”, “Болажон”, “Наво”, “Маданият ва ма`рифат”, “Диёр”, “Дунё бўлаб”, “Кинотеатр” ва “Маҳалла” ижтимой телеканаллари рақамли телевидениедан фойдаланувчилар учун бепул ретрансляция қилинади”, – дейилади хабарда.

Провайдер абонентларининг ҳисоб рақамларида пул бўлмаган ҳолларда, провайдер фақат пуллик каналларни ўчириши, қолган 12та бепул намойиш этиладиган ижтимоий телеканаллар ретрансляциясини давом эттириши шартлиги таъкидлаб ўтилади.

“Шу муносабат билан, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, кўрсатилган хизмат учун вақтида ҳақ тўланмаган ҳолларда, пуллик телеканаллар билан бир қаторда бепул ижтимоий телеканалларни ҳам ўчириб қўйиш ҳолатлари бўйича маълумот тақдим этиш тўғрисида хат билан мурожаат қилинди”, – дейилади хабарда.

Ушбу холат бўйича, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзбектелеком” АК, “ UzdigitalTV ” МЧЖ, “ МакsLayn ” ва “ O’zbekistonKabelTelevideniyasi”га кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчи томонидан ҳақ тўланмаган ҳолларда, юқорида кўрсатилган 12та ижтимоий телеканалларни ретрансляция қилишни давом эттириш шартлиги тўғрисида хат жўнатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: