Ўзбекистонда рўйхатга олинган акциялар сони деярли 194 бараварга кўпайди
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда рўйхатга олинган акциялар сони деярли 194 бараварга: 10,4 млрддан (2014 йил 1 майда) 2,014 трлн донага қадар (2015 йил 1 майда) кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси маълумотларига кўра, 2,014 трлн дона акцияларнинг номинал қиймати 12,87 трлн сўм.
Акциялар сонининг кескин ўсишига сабаб Ўзбекистон Республикасининг “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун билан жорий этилган ўзбек қонунчилиги меъёрларининг либераллаштирилишидир. Ушбу қонуннинг янги таҳрири 2014 йил майда қабул қилинган эди. Қонуннинг 23 моддасига мувофиқ, акциянинг номинал қиймати 5 минг сўмдан ошиқ бўлиши мумкин эмас. Қонуннинг 1996 йилдан бери амал қилган бундан олдинги таҳририда акциянинг номинал қиймати 100 сўмдан кам бўлмаслиги белгиланган эди.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг бошига келиб акциялар сони 965,2 млрд донани ташкил этган.
$1 = 2512,73 сўм