Ўзбекистонда рўйхатга олинган барча ОАВ ярми атрофидасини газеталар ташкил этади

Дата: 16:48, 14-01-2016.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда рўйхатга олинган барча ОАВ ярми атрофидаси: 1437тадан 693тасини газеталар ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2016 йилнинг боши ҳолатига келиб республикада 1437 оммавий ахборот воситалари: 693 газета, 332 веб-сайт, 300 журнал, 65 телевизион канал, 31 радиостанция, 4 ахборот агентлиги рўйхатдан ўтган.

Шунингдек, бюллетенлар ҳам “ОАВ” сирасига кириб, мамлакатда 15 та бюллетен мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: