Ўзбекистонда рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг сони 19 фоизга ошди

Дата: 17:27, 14-05-2019.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг сони 19 фоизга ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 1 май ҳолатига кўра, рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг сони 375,8 мингтани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,0 фоиз кўпдир", - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича савдо-сотиқ ҳажми 24,2%, саноат 17,6%, қурилиш 8,6%, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик 7,3%, тураржой ва озиқ-овқат хизматлари 6,4% ташиш ва сақлаш - 4,0%, ахборот ва коммуникация - 2,1%, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар - 2,0%, иқтисодий фаолиятнинг бошқа соҳаларида 27,8% ташкил этди.

Сурат манбаи: review.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: