Ўзбекистонда рақамли фарқни қисқартириш билан шуғулланувчи махсус ташкилотлар ташкил қилинди

Дата: 15:58, 20-01-2016.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пойтахт ва вилоятлар орасидаги рақамли фарқни қисқартириш, ахборот технологияларини илгари суриш билан шуғулланувчи махсус ташкилотлар ташкил қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom марказидан маълум қилишларча, янги ташкилотлар МЧЖ шаклида ташкил этилган. Улар Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази ва UNICON.UZ илмий техникавий ва маркетинг маркази томонидан таъсис қилинди.

Ҳозирча ҳафта давомида Uzinfocom ва UNICON.UZ мутахассисларининг учрашуви ўтказилди.

Хусусун, уларда миллий доменни маъмурлаш, маълумотлар маркази хизматлари, ахборот хавфсизлиги, TAS-IXда миллий контентни ривожлантириш, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва бошқалар бўйича машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, ташкилотларнинг Uzinfocom Study нодавлат ташкилоти билан ҳудудларда курслар ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: