Ўзбекистонда Радиацион хавфсизлик маркази очилади

Дата: 17:53, 16-05-2016.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошида махсус Радиацион хавфсизлик марказини яратиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказ тугатилаётган Ўзбекистон Ядро физикаси институтининг ядро ва радиацион хавфсизлик бўйича шартнома ва келишувлари бўйича меъросхўри бўлади ва унга ушбу муассасанинг ядро реактори ва бошқа объектлари берилади”, - деб таъкидлашди ФВВда.

Янги марказнинг асосий вазифалари қаторига МАГАТЭ ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Ядро физикаси институти ядро реакторини эксплуатациядан чиқариш, мамлакат ҳудудида радиоактив материаллар омборхоналарини сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилиш бўйича ишларни олиб бориш, шунингдек, тозалаш хизматлари фаолиятини ташкил этиш кабилар ҳам киритилди.

Бундан ташқари, марказ Ўзбекистоннинг ядро ва радиацион хавфсизлиги билан боғлиқ ишларининг бажарилиши, мамлакатда фойдаланилаётган ионлашган нурланишлар манбаларини экспертизадан ўтказиш, уларга хизмат кўрсатиш ва утилизация қилиш учун ҳам жавоб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: