Ўзбекистонда радиокоммуникацияларга бюджет маблағларини жалб қилмаган ҳолда конфиденциаллик берилади
Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистонда радиокоммуникацияларга бюджет маблағларини жалб қилмаган ҳолда конфиденциаллик берилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Norma.uz хабар қилишича, ўз вақтида радиочастоталар спектридан фойдаланиш устидан назорат тизимини такомиллаштириш, телерадиоэфирда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистон радиоэлектрон воситалари барқарор ишлаши мақсадларида мамлакат раҳбарининг 2010 йил 16 сентябрдаги 1406 сони қарори қабул қилиниб, “Радиочастоталар спектридан фойдаланиш хафвсизлигини таъминлаш ва тизимнинг барқарор ишлаши юзасидан комплекс чоралар дастури” тасдиқланган эди. Ушбу дастур билан “Радиочастоталар спектри тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш кўзда тутилмоқда.
Эндиликда парламент Қонунчилик палатасининг саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа қўмитаси аъзолари Азамат Пардаев ва Полянте Свешниковлар қонунга бошқа ўзгартишлар киритишни ҳам таклиф қилмоқдалар.
Хусусан, “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” 181 моддасини киритиб, унда рухсатсиз киришга уриниш ва билмаган ҳолда аралашишга уриниш ҳолатларида узатилаётган маълумотларни рухсатсиз қўлга киритиш ва алоқага четдан аралашишга йўл қўймаслик кўзда тутилади. “Радиоалоқанинг махфийлиги” номли 182 модда махфий маълумотларни криптографик воситаларсиз узатишни таъқиқлайди.
Депутатларнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалдаги қонун меъёрларини қонунчиликка мувофиқлаштиришга имкон беради ва давлаб бюджетидан қўшимча маблағ жалб қилинишини талаб қилмайди.


