Ўзбекистонда республика мустақиллигининг 27 йилигини ўтказиш ҳаражатлари оптималлаштирилди
Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда республика мустақиллигининг 27 йилигини ўтказиш ҳаражатлари оптималлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
“Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади”, - дейилади ҳужжат матнида.
Сурат манбаи: https://www.vseuz.com/spasibo-navruzu-za-vyxodnye.html