Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ижтимоий тармоқларларда реклама акциялари ўтказиш таъқиқлаб қўйилди

Дата: 18:04, 01-04-2016.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ресторан ва кафеларга ижтимоий тармоқларларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тилга олинган реклама акциялари ўтказишни таъқиқлаб қўйилди. Бу ҳақида Вести.uz портали.

Муассаса маълумотларига кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тилга олинган реклама акциялари мавжуд қонунчиликнинг бузилиши, яъни уларни истеъмол қилишга чақиришдир.

Барча йирик кафе ва ресторанларга ижтимоий тармоқларларда шу каби ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида хатлар йўлланган, деб таъкидлашди монополияга қарши муассасада.

Янгилик билан ўртоқлашиш: