Ўзбекистонда РФ давлат думаси сайловлари бўйича уч участка очилади

Дата: 16:10, 09-09-2016.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Россия Федерацияси еттинчи чақириқ давлат федерал думаси депутатлари сайловлари бўйича уч участка очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Участкалар Россиянинг Тошкентдаги элчихонасида, 4- болалар санъат ва мусиқа мактабида (Фарғона) ва Навоий тоғ-металлургия комбинатининг (Навоий) “Фарҳод” маданият саройида ишлайди”, - деб таъкидлашди Россия элчихонасида.

РФ элчихонаси Россия Федерациясининг Ўзбекистонда яшаётган ва вақтинчалик шу ерда бўлган барча 18 ёшдан ошган фуқароларини овоз беришга таклиф қилади.

Эслатиб ўтамизки, Россия Федерацияси еттинчи чақириқ давлат федерал думаси депутатлари сайловлари 18 сентябрда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: