Ўзбекистонда РФ президенти сайловлари бўйича участкаларга 41,5 мингдан зиёд киши келиши мумкин

Дата: 15:35, 07-03-2018.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда РФ президенти сайловлари бўйича участкаларга 41,5 мингдан зиёд киши келиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу маълумотларни РФ Марказий сайлов комиссияси аъзоси Василий Лихачев “Российская газетеа”га терган интервьюсида айтиб ўтди.

У муддатидан олдин овоз бериш 11 мамлакатдаги 17 хорижий сайлов участкаларида ташкил этилишини таъкидлаб ўтди.

“2 мартда муддатидан олдин овоз бериш Жазоирда бошланди, бу ерда 1,2 мингдан зиёд россиялик сайловчилар бор. 3 мартда овоз бериш Ўзбекистоннинг тўрт шаҳрида (республикада жами 41,5 мингдан зиёд сайловчи бор) бошланди. Шу куни сайловлар Озарбайжоннинг 3 шаҳрида (8,6 мингдан зиёд), Арманистоннинг уч шаҳрида (20 мингдан зиёд) ва британ Белфастида бошланди. Бундан ташқари, 4 мартда овоз бериш Испаниянинг етти шаҳрида бошланди, бу ерда жами 35 минг россиялик сайловчилар мавжуд. 5 мартда овоз бериш Жанубий Кореянинг 3 шаҳарларида бошланган.

Сурат манбаи: http://www.islamrf.ru/news/world/w-news/43522

Янгилик билан ўртоқлашиш: