Ўзбекистонда ўриндошлик асосида ишловчиларга бериладиган қўшимча тўлов миқдори маошининг 30%дан 50%гача оширилди

Дата: 17:32, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўриндошлик асосида ишловчиларга бериладиган қўшимча тўлов миқдори маошининг 30%дан 50%гача оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган. Ҳужжат Lex.uz сайтида чоп этилган.

“Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимларда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайтирилганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг 30%дан 50%гача (тариф сеткаси бўйича) кўпайтирилди. Қўшимча тўлов ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан тўланади”, - дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, эндиликда давлат тиббий муассасалари ходимлари билан ўриндошлик асосида ишлаш бўйича шартномалар тузишга шундай касб ёки лавозим бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлган ва тегишли малака мавжуд бўлган ҳолларда тузишга рухсат берилади.

Эслатиб ўтамизки, олдин тиббий ходимларга уларнинг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган ҳолларда ўриндошлик асосида ишлаш таъқиқланган эди.

Шунингдек, ўриндошлик асосида ишловчи шифокорлар учун уларнинг иш вақти ҳисоби истисно тариқаида белгиланди ва у бир ойлик меъёрдан зиёд бўлиши мумкин эмас. Бошқа соғлиқни-сақлаш муассасалари ходимлари учун ушбу меъёр иш вақтининг ярим ойлик меъёридан зиёд бўлиши талаб қилинади. Бундан илгари учун меъёр барча ходимлар тоифаси учун иш вақти меъёрининг ярмидан кўпини ташкил эта олмас эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: