Ўзбекистонда Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилмоқда

Дата: 13:53, 19-12-2017.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасини ташкил этилмоқда. Ривожланиш давлат дастурларига киритилган, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган лойиҳаларни молиялаштириш фақат Жамғарма орқали амалга оширилади.

Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларда жамланади. Жамғарманинг ижро этувчи органи ва маблағларининг тасарруф этувчиси Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Жамғарманинг ижро этувчи директори ҳисобланади.

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлари,
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати билан жалб этиладиган чет эл кредитлари ва бошқа манбалар бўлади.  

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: