Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги ходимлари учун арзон уй-жойлар қурилади

Дата: 13:28, 27-08-2019.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ - Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги ходимлари учун арзон уй-жойлар қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президентимизнинг 4424-сонли "Республикада ўрмондан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди (№4424, 23.08.2019 й.). (...) Соҳа ходимларини имтиёзли шартларда уй-жой билан таъминлаш мақсадида Дархон илмий-тажриба станцияси ҳудудида кўп қаватли арзон уй-жойлар барпо этилади", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб инвестиция ва давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими, қўмита таркибига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари 1,5 баробар коэффитциентга ошиши билан ҳисоблаб чиқилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, ўрмончилик йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган даврда тўлиқ давлат таъминотида бўлган талабаларга тўлов-контракт тўлаш асосида амалга оширилади, бу кейинчалик улар томонидан қўмита тизими ташкилотларида камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, 2020-2024 йилларда ўрмон хўжалигини ривожлантириш дастури ушбу қарор билан тасдиқланди.

 

Сурат манбаи: pnda.io

Янгилик билан ўртоқлашиш: