Ўзбекистонда Россия артистларининг чиқишлари бўлиб ўтади

Дата: 19:56, 25-04-2016.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Яқин орада Ўзбекистонда Россиянинг “Орнамент” ансамбли артистлари ва Давлат Мариинск академик театри солисти Ирина Матаеванинг чиқишлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларча, таниқли хонанда Клавдия Шульженко ва татар халқ шоири Г.М.Тўқайнинг юбилейига бағишлаб ҳам хотира тадбирлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, 2015-2016 йилларда Россия элчихонаси ва Россиянинг Ўзбекистондаги Фан ва маданият маркази томонидан қатор оммавий тадбирлар ўтказилди. Улар орасида Анна Германнинг 80 йиллигига бағишланган концерт, шунингдек, Людмила Зыкина номидаги “Россия” давлат академик рус халқ ансамбли концертларини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистон ва Россияннинг гуманитар ҳамкорлиги доирасида ташкил этилган бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги стратегик ва иттифоқчилик муносабатларида катта роль ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: