Ўзбекистонда россия киноси ҳафталиги бўлиб ўтади

Дата: 16:17, 16-10-2017.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – 15-20 октябрда Ўзбекистонда россия киноси ҳафталиги бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кино ҳафталигининг очилиш маросими 16 октябрда Ёшлар ижод саройида ўтказилади. Унда россия делегацияси ҳам иштирок этади. Унинг таркибида россиялик машҳур репортёр ва продюсер Михаил Дектяр, Венеция кинофестиваллари совриндори тасвирчи Алишер Ҳамидходжаев, продюссер Наталя Иванова, Россияда хизмат кўрсатган артистлар Светлана Тома, Эвклид Кюрдзидис, актёр Александр Песковларнинг иштирок этиши кутилмоқда”, - дея таъкидланади “Ўзбеккино” хабарида.

Ҳафталик дастуридан россиялик кинематографистлар томонидан олинган “Қути”, “Катта қишлоқ чироқлари”, “Тэли ва Толи”, “Топилма”, “Лиризмлар”, “Бир” каби картиналар намойиш этилади. Ўзбек томошабинлари рус кино санъати билан яқиндан танишиш имконияга эга бўладилар. Томошаларга кириш бепул.

Мазкур тадбир Россия Федерацияси Маданият вазирлиги кўмагида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Россиянинг “Фестсинема” кинокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: