Ўзбекистонда Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Украина юк автомашиналари арзонлашади

Дата: 21:50, 15-02-2017.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Украина юк автомашиналари арзонлашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уларнинг бари бошқа мамлакатлардан келтириладиган машиналар сингари 40% божхона божидан озод қилинди.

Эндиликда Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари тўғрисида”ги қароридаги ўзгаришларга мувофиқ, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Беларусь Республикаси ва Украинадан олиб келинаётган транспорт воситалари имтиёзли тарифлар ва божхона божларига эга бўлади.

Маълумот ўрнида, “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари тўғрисида”ги қарор ўтган йил 27 декабрда имзоланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: