Ўзбекистонда Россия, Покистон ва Грузиядан фойдаланиш учун яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланди

Дата: 12:33, 12-06-2019.

Тошкент. 12 июнь. ЎзТАГ – "Ўзстандарт" агентлиги Россия, Покистон ва Грузиядан импорт қилинган 5 миллиард сўмлик сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентлик матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида республика сертификатлаштириш маркази қошидаги "Чуқурсой" сертификатлаш муассасаси томонидан лаборатория тадқиқотлари натижалари бўйича консерваланган яшил нўхат, қизил ловия, сариёғ ва Атлантика скумбриясини истеъмол қилиш учун яроқсиз деб топилди. Шу билан бирга, Грузия, Покистон ва Россиядан паст сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган.

Қайд этилганидек, ўтган вақт мобайнида мамлакатимиз ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг 148,8 млрд сўмлик сифатсиз маҳсулотлари аниқланди.

Сурат манбаи: standart.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: