Ўзбекистонда Россияда ишлаб чиқарилган қатор товарлар арзонлайди
Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Россияда ишлаб чиқарилган қатор товарлар арзонлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, россияда ишлаб чиқарилган “пластмасса ва полимер буюмлар”, “ёғоч маҳсулотлари”, “листли прокат ва қувур маҳсулотлари”га акцизларнинг бекор қилиниши ҳақида ой бошида президентнинг Россияга сафари пайтида эълон қилинган эди.
1 апрелдан бошлаб юқоридаги товарлар акцизга тортиладиган товарлар рўйхатидан чиқариб ташланган.
Шунингдек, йил бошидан бери мамлакатга олиб кирилаётган тижорат автомобилларига (божхона қийматидан 70дан 30%гача) туширилди.
Божхона енгилликлари қатор озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам қамраб олди.