Ўзбекистонда ўрта корхоналарни ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:42, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – 2018 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг яна бир шакли – ўрта корхоналар пайдо бўлиши мумкин. Уларда 500 кишигача киши ишлаши таклиф этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида келтирилган.

Лойиҳада ўрта корхоналар умумбелгиланган солиқ ва тўловлар ўрнига 10%лик ставкада ягона солиқ тўлови ҳамда 20%лик ставкада ягона ижтимоий тўловини тўлаб, соддалаштирилган солиққа тортиш тизимидан фойдаланиши мумкинлиги кўзда тутилган.

Фармон лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган. Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан фойдаланувчилар www.regulation.gov.uz манзилидаги тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: