Ўзбекистонда рулда телефонда гаплашганлик учун 608190 сўм жарима тўлаш зарур бўлади

Дата: 15:52, 25-10-2018.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда рулда телефонда гаплашганлик учун 608190 сўм жарима тўлаш зарур бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Адлия вазирлигининг Telegram-каналига таянган ҳолда.

Қайд этилишича, тегишли ўзгартишлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган.

Эндиликда транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида (ЭКИҲМ) жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик такрор содир этилса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этилиши мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, 9-14 октябр орасида инспекторлар автомобилни бошқариш пайтида уяли телефондан фойдаланган 67 ҳайдовчиларни аниқладилар.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин рулда телефонда гаплашганлик учун жарима энг кам иш ҳақининг икки бараварига тенг эди.

2018 йил 1 ноябрдан ЭКИҲМ 202730 сўмга тенг.

$1=8226,10 сўм

Сурат манбаи: https://timeforwoman.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: