Ўзбекистонда “Рус тилида сўзлашни ўрганамиз” номли қўлланма чоп этилди

Дата: 17:12, 02-12-2015.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “O`qituvchi” ноширлик-полиграфия уйи томонидан “Рус тилида сўзлашни ўрганамиз” номли услубий қўлланма чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан маълум қилишларича, қўлланма Т.Келдиев томонидан ёзилган бўлиб, тилни ўрта даражада биладиган ўқувчилар билан рус тили бўйича шуғулланишга мўлжалланган.

Китобдан кўзланган мақсад – рус тилида сўзлашишни ўрганиш, ўқувчиларга тил меъёрларини ўргатишдан иборат.

Ўқув курси беш бўлимдан иборатлиги, китоб ҳажми 280 саҳифалиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “O`qituvchi” ноширлик-полиграфия уйи умумтаълим мактаблари, ОТМ, академик лицей ва коллежлар учун оригинал ва таржима дарсликлар, ўқитувчилар учун услубий қўлланмалар, бадиий адабиётлар чоп қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: