Ўзбекистонда сўралганларнинг ҳар 10тасидан 9таси шахсий хавфсизлиги даражасидан қониқади
Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда сўралганларнинг ҳар 10тасидан 9таси (87,3%) шахсий хавфсизлиги, соғлиги, шаъни, ҳуқуқ ва эркинликлари даражасидан қониқади , деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу натижалар “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳукумат органлари самарадорлиги ҳақида ўтказилган сўровда олинди.
Бундан ташқари, респондентларнинг 86,6% жамоат жойларида тартиб ва қонунийлик таъминланганлигини юқори баҳолайди, 76,7% эса жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидан рози.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 9-19 июн орасида ҳар чоракда ўтказиладиган мониторинг доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб 1,1 минг киши орасида сўров ўтказди.


