Ўзбекистонда сўров иштирокчиларининг деярли 70% марказлашган иситишнинг мавжуд эмаслигини маълум қилишди

Дата: 14:15, 12-07-2017.

Тошкент. 12 июл. УзТАГ – Ўзбекистонда сўров иштирокчиларининг деярли 70% марказлашган иситишнинг мавжуд эмаслигини маълум қилишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу натижалар “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳукумат органлари самарадорлиги ҳақида ўтказилган сўровдан олинди.

“Респондентларнинг қарийб 70% марказий иситиш тармоғидан фойдаланмаслиги, ҳар учинчи иштирокчи иссиқ сув ва табиий газдан фойдаланиш имконига эга эмаслигини маълум қилди. Яна уларнинг 28,6% сув таъминотига уланмаган, аҳолининг 27,8% фикрича, чиқиндиларни ташиб кетиш ташкил этилмагани устидан шикоят қилган”, - дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга, сўровда қатнашганларнинг ҳар иккинчиси “совуқ ичимлик суви билан барқарор таъминланган”лигини айтиб ўтди.

Яна 46,6% респондентлар жойларда чиқиндилар доимий равишда олиб кетилаётганини айтиб ўтган. 41,5% киши табиий газ билан муаммолар йўқлигини маълум қилишган. Ҳар учинчи киши иссиқ сув ва электроэнергия таъминотидан қониқиш билдирган.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 9-19 июн орасида ҳар чоракда ўтказиладиган мониторинг доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб 1,1 минг киши орасида сўров ўтказган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: