Ўзбекистонда сабабсиз овозли сигнал берганлик учун 172240 сўмга жарима солишлари мумкин

Дата: 16:21, 04-12-2017.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда транспорт воситаларига ишлаб чиқарувчи корхона кўзда тутмаган овоз чиқариш ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш, қайта ўрнатиш, сабабсиз овозли сигнал бериш учун 172240 сўмга жарима солишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу “Ўзбекистон Республикаси ЙХҚ бузганлик учун жарималар жадвали” билан кўзда тутилган. Ушбу жадвал pdduz.ru сайтида эълон қилинган.

Худди шу миқдордаги жарима тормоз тизими, руль бошқаруви носоз бўлган ёки мос келувчи рухсатсиз жиҳозланган транспорт воситаларини бошқарганлик, қалбаки ёки ўзгартирилган, ёхуд ушбу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситаси рақамидан фойдаланган ҳолда автомашина бошқарганлик учун ҳам худди шу миқдорда жарима солинади. Автоҳаваскорлар давлат стандартларига мос бўлмаган, қорайтирилган ойналарга эга бўлган, хайдовчи ўрнидан кўринишни ёмонлаштирувчи қўшимча буюмлар ёки қопламалар ўрнатилган транспорт воситаларини бошқарганлик, машинани бошқариш чоғида теле-, видеодастурлар кўриш мақсадида монитордан (дисплейдан) фойдаланганлик, уни ўзбошимчалик билан ўрнатиш учун ҳам юқоридаги кўрсатилган суммада жарима солинади.

Айни пайтда транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчиларни ташиш чоғида хавфсизлик камарларидан, мотоцикл ҳайдовчилари тарафидан мотошлемдан фойдаланмаганлик учун энг кам миқдордаги 34448 сўмлик жарима солинади.

Энг кўп миқдордаги 5167200 сўмлик жарима йўл-транспорт ҳодисалари иштирокчиларининг воқеа жойини тарки этишлари учун кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, жарималар энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. 1 декабрдан 1 ЭКИҲМ 172240 сўмга тенг.

$1=8095,88 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: