Ўзбекистонда сафарбарлик чақируви резерви хизмат қилиш ҳақи учун тўлов 1 млн. сўмдан кўпга пасайтирилди
Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда сафарбарлик чақируви резерви хизмат қилиш ҳақи учун тўлов 1 млн. сўмдан кўпга пасайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги меъёр президентнинг 2018 йил 2 февралда имзоланган қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, 5 февралдан бошлаб сафарбарлик чақируви резерви хизмати учун махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари ёки 3 млн. 444 минг 800 сўмни ташкил этади. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, олдинлари бу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баробари ёки 4 млн. 736 минг 600 сўмни ташкил қилган.
Вазирлик маълумотида айтилишича, махсус ҳисоб рақамига 5 февралга қадар тўланган маблағлар бўйича юзага келган фарқ қайтарилмайди.
$1=8186,95 сўм
Сурат манбаи: http://vestnikkavkaza.net/analysis/politics/66527.html