Ўзбекистонда Саломатлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:12, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август.ЎзТАГ – 2014 йилнинг 11 августидан бошлаб Ўзбекистонда Саломатлик ҳафталиги бошланди. У “Ҳеч ким эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмайди” шиори остида ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, ҳафталик доирасида вилоятларда беморларни кўчма қабул қилиш, хусусан, диспансерларда ҳисобда турган касаллар, ногиронлар, аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилади.

Бу ишга 300 зиёд юқори тоифали шифокорлар, фан докторлари, пойтахтдаги ихтисослашган илмий-тиббий марказлар, илмий-тадқиқот институтлари, тиббий ОЎЮлари, етакчи клиникаларнинг профессор ва доцентлари жалб этилади.

Беморлар ўзларининг соғлиқларини тиклашга доир тегишли тавсия ва маслаҳатлар оладилар, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.

Шифокорлар қишлоқ аҳолисини ҳам тиббий кўрикдан ўтказадилар. Даволанишга муҳтож беморлар вилоят ва республика тиббий марказларига бепул асосда йўлланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: